АБДУЛЛА ЖИН

АБДУЛЛА ЖИН (19 – 20-а. лар) — кошинкор уста. Хивадаги Тошҳовли, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси ва Кўҳна Арк (қабулхона ва айвонли масжид)нинг ички ва ташқи деворларини кошин билан безаган. Услубининг ранг-баранглиги намоёнларга ишланган гириҳ ва «сўзана» нақшларида кўзга ташланади.