АБДУЛЛА ҲОТИФИЙ

АБДУЛЛА ҲОТИФИЙ (? – 1521, дек.) — тарихчи, шоир; Абдураҳмон Жомийнинг жияни (синглисининг ўғли). «Хусрав ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Ҳафт манзар», «Шоҳ Исмоил жаноби олийлари Шоҳномаси» каби асарлар ёзган. Султон Ҳусайн Бойқарота бағишлаб, Амир Темур зафарларини мадҳ этувчи «Темурнома» (ёки «Зафарнома») тарихий достонини ёзган. Қўлёзмаси кўпгина кутубхоналарда сақланиб қолган. 1869, 1896 й. ларда Лакхнавда, 1957 й. Мадрасда чоп этилган.