АБДУЛЛА БУЛБУЛ

АБДУЛЛА БУЛБУЛ Исо Ҳофиз ўғли (? — 1916, Тошкент) — ўзбек созанда ва хонандаси. Ғижжак, дутор, танбур каби миллий чолгу асбобларида чалинадиган куйларнинг моҳир ижрочиси сифатида танилиб, халқ орасида «Булбул» лақабини олган. Хушхонлиги ва созандалиги туфайли «Созанда ҳофиз» номи б-н ҳам танилган. Абдулла Булбул замонасининг илгор фикрли куйчиси. Навоий, Фузулий, Фурқат ғазалларини халқ орасида куйлаган. «Баёт», «Сегоҳ», «Чоргоҳ», «Ушшоқ», «Шаҳнози Гулёр» каби мақом йўлларини Мадумар Ҳофиз талқинидаги эркин («Ёввойи») усулдан соз усулига ўтказган.