АБДУЛКАРИМ СОТУҚ БУҒРОХОН

АБДУЛКАРИМ СОТУҚ БУҒРОХОН Қорахон (859—955) — қорахонийлар сулоласи асосчиси. 880 й. Торим водийсининг Лўп, Чарчан, Хўтан, Кучор ш. лари жойлашган ҳудудида марказлашган ҳокимиятга асос солган. Ривоятларга қараганда, у Қашқарга савдо карвони билан келган Ҳожи Абу Наср Сомоний воситаси билан ислом динини биринчи бўлиб қабул қилган ва 12—25 ёшларида Қуръони Каримни ёд олган. Абдулкарим Сотуқ Буғрохондан бошлаб ислом дини Қашқар, Ёркент, Оқсув ва Хўтанга тарқалган. Унинг қабри Қашқарнинг Остин Ортуш мавзесида бўлиб, мусулмонлар орасида табаррук зиёратгоҳ сифатида машҳур.