АБДУЛКАРИМ НОДИРПОШО

АБДУЛКАРИМ НОДИРПОШО (1807-1885.2, Метелия) — турк ҳарбий арбоби. Россия-Туркия уруши (1828— 29) қатнашчиси. 1853—56 й. лардаги Қрим уруши даврида Анадолу армиясига қўмондонлик қилган. 1862 й. да Черногория-Туркия урушида қатнашган. 1876 й. да Мурод V ҳуку-матида ҳарбий вазир. Сербия-Туркия уруши (1876) да Туркия армиясига қўмондонлик килиб, сербларни тор-мор қилган. 1877—78 й. лардаги Россия-Туркия уруши бошларида туркларнинг Болқон я. о. даги армиясига қўмондон. Урушдаги мағлубиятлар сабабли қўмондонликдан четлатилиб аввал Лемнос о. га, сўнгра Родос о. га сургун қилинган.