АБДУЛЖАМИЛ

АБДУЛЖАМИЛ (? – 1505-06 й. лар, Ҳирот) — хаттот. Алишер Навоийнинг шахсий котиби, Ҳиротдаги Султония мадрасасида наҳв ва сарфдан дарё берган (мударрис). У Алишер Навоийнинг «Хамса» (Ўзбекистон ФА Шарқшунослик инситутида сақланади), «Наводир ун-ниҳоя» ва б. асарларини кўчирган. Навоийнинг лирик асарлари бўйича «Туҳфат ус-салотин» («Султонларга туҳфа») тўпламини тузган (Британия музейида сақланади).