АБДУЛҲАҚ КОТИБ

АБДУЛҲАҚ КОТИБ (1808, Тошкент – 1886) — хаттот. Абдулҳақ котиб Бухорода таълим олиб қайтгач, ўз шаҳридаги мадрасада мударрислик қилган. 1881—84 й. ларда Арабистон, Миср мамлакатларига ва Истанбул ш. га саёҳат қилган. Таълиқ, риқоъ, сулс, настаълиқ хатларини яхши ўзлаштирган. Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-тида у кўчирган ўндан ортиқ қўлёзма мавжуд.