АБДУЛАЗИЗ

АБДУЛАЗИЗ ибн Шарафуддин (14 – а. охири — 15 – а. боши) — рихтагар. Амир Темур саройида яшаб ижод этган. Аҳмад Яссавий мақбараси учун қуйган «Назирниёз қозони» ўз даври амалий санъатининг нодир намуналаридан биридир.