АБДУЛАҲАД

АБДУЛАҲАД (1859.16.3-1911.6.1) — Бухоро амири (1885—1910). Манғитлардан. Амир Музаффарнинг ўғли. Абдулаҳад даврида чор ҳукумати Бухорода рус сиёсий агентлиги таъсис этиб (1886), Туркистонни, жумладан Бухоро хонлигини хом ашё базасига айлантириш ва бу ердаги бойликларни Россияга ташиб кетиш мақсадида Амударёга кўприк қурди, Чоржўй-Самарқанд т. й. ўтказди (1900— 01). Шунингдек Абдулаҳад даврида жадидчилик ҳаракати кучайди.