АБДУҲАКИМОВ

АБДУҲАКИМОВ Қулижон (18761968, Бухоро) — рихтагар; ҳунарни отаси уста Абдуҳакимдан ўрганган. Абдуҳакимов манқалдон, зулфин, пулакча, ҳалқа, занжирларни мис ва бронзадан ясашда маҳорат кўрсатган. Абдуҳакимов ясаган бадиий буюмлар Ўрта Осиё музейларида сақланмоқда. Булар орасида Ўзбекистон давлат санъат музейида сақланаётган бронзадан қуйилган манқалдон ва феруза кўзли зулфин диққатга сазовордир.