АБДУҒАНИЕВ

АБДУҒАНИЕВ Отағиёс (1859-1927) — бухоролик танбурчи. Шашмақом чолғу йўлларини пухта эгаллаб, ҳар бир мақом куйини ўзига хос услубда ижро этган. 1920 й. дан Абдуғаниев Бухоро Шарқ мусиқа мактабида Шашмақом чолғу (танбур) йўлларидан дарс берган. 20-й. ларнинг бошларида Абдурауф Фитрат ташаббуси туфайли Абдуғаниев ижросидаги Шашмақом чолғу йўллари илк марта нотага ёзиб олиниб, нашр этилган.