АБДОЛ СУЛТОН

АБДОЛ СУЛТОН, асл исми Абдумалик султон (? — 1580) — шайбоний султонлардан, Кўчкунчихон невараси, Абдуллатифхоннинг ўғли, Искандархон ҳукмронлиги даври (1561—83)да Зомин ҳокими бўлган. Тахт учун курашларда мағлуб бўлиб Кўҳистон, сўнг Ҳисори Шодмонга қочиб кетган; ўша ерда Ўзбек султон томонидан ўлдирилган. Самарқанддаги Кўчкунчихон мадрасасига дафн этилган. Абдол Султон «Хуш» тахаллуси б-н шеърлар ҳам ёзган.