АББОС МИРЗО

АББОС МИРЗО (1789-1833) — Эрон давлат ва ҳарбий арбоби. Фатҳ Aлишоҳ Қожарнинг ўғли, унинг Озарбай-жондаги ноиби. Давлатни идора қилиш ишларида, хусусан Эрон таш-қи сиёсатини юргизишда етакчи роль ўйнаган. Россия-Эрон урушлари (1804-13 ва 1826—28) ҳамда Эрон-Туркия уруши даври (1821—23)да Эрон қўшинларига қўмондонлик қилган. Инглиз ва француз ҳарбий мутахассислари ёрдамида Эрон қўшинларини (хусусан Озарбайжонда) Европача тартибда қайта тузишга ҳаракат қилган. Туркманчой шартномасини имзолаган (1828).