АББОС БУРНИ

АББОС БУРНИ — Орол денгизининг жан. қирғоғидаги бурун. Ғарбда Толдиқ қўлтиғи, шим. ва шарқда очиқ денгиз билан ўралган эди. Аббос бурни аслида Амударёнинг Кўнадарё тармоғи лойқаларидан вужудга келган. Ер юзаси пасттекислик. Қирғоқлари қумлоқ, қамишзор бўлган. 1961 й. дан Орол д-зи суви сатҳи пасайиб кетиши туфайли, географик жой сифатида табиий хусусиятини (мавқеини) йўқотди.