АБАЙ

АБАЙ (1961 й. гача Чурубой-Нура шаҳарчаси) — Қозоғистон Республикаси Караганда вилоятидаги шаҳар. Карағандадан 30 км жан.-ғарбда, Остона — Олмаота т. й. даги Карабас стяси яқинида. Аҳолиси 47,3 минг киши (1991). Кўмир ва оҳактош қазиб олинади. Ёғочсозлик, уйсозлик к-тлари, йирик Караганда ГРЭС, кон ва кечки энергетикақурилиш техникумлари, Кончилар маданият уйи бор. Шаҳар Абай Кўнонбоев номига қўйилган.