АБАШИДЗЕ Ираклий Виссарионович

АБАШИДЗЕ Ираклий Виссарионович (1909.10.11, Кутаиси губерняси Хони қишлоғи — 1992) — грузин шоири ва жамоат арбоби. Грузия ФА акад. (1960). Грузия Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви раиси (1953—67). Грузия Энциклопедияси бош муҳаррири (1967 й. дан). Асарларидаги асосий мавзу — шоирнинг инсонпарварлик бурчи, Грузиянинг ҳоз. ва ўтмишдаги тақдири («Гурия яшнаяпти», 1950; «Яқинлашиш», 1966; «Бу қўшиқлар ҳам — Грузиямга», 1971; шеърий тўпламлари, «Руставели изидан» поэмаси, 1966 ва б.). «Юксак маҳорат учун»(1959), «Дўстлар, йўллар, ўйлар» (1979) китоблари муаллифи. Ойбек, Ғафур Ғулом ва б. билан ижодий мулоқотда бўлган. Зулфия шеърларини грузин тилига таржима қилган. Ўзбек тилида «Шеърлар» китоби нашр қилинган (1962).