АБАКАН ТИЗМАСИ

АБАКАН ТИЗМАСИ — Ғарбий Сибирнинг жан.-шарқидаги тоғ тизмаси. Томь дарёси бошларидан жан.-ғарбга томон Телец кўлигача давом этади. Уз. 300 км. Ўртача бал. 1400—1700 м, энг баланд нуқтаси 1984 м. Асосан метаморфик жинслардан тузилган: уларни гранит, габбро, диорит жинслари интрузиялари ёриб чиққан. Ён бағри 1700 м гача игна баргли ўрмонлар, ундан юқориси тоғ тундраси билан қопланган.