АБАК

АБАК, абака (лат. abacus — тахта, ҳисоб тахтаси) — 1) антик меъморий ордерлардаги капител (устун қоши)нинг юқори қисмини ташкил этувчи тоштахта. У антаблементик кўтариб туради. Абак одатда квадрат шаклида, унинг чекка қисмлари тўғри ёки бир оз ботиқ, ҳолда учрайди;

2) Юнонистонда, кейинчалик Fapбий Европада 18-а. гача арифметик амалларни ечишда қўлланилган саноқ тахтачаси. Тахтача тасмаларига терилган мунчоқ, тошча ва ҳ. к. ни суриб, амаллар ечилар эди. Ҳозирга қадар баъзи Шарқ мамлакатларида Абакга ўхшаш саноқ тахтачалари қўлланилади. Ҳисобларда ишлатиладиган чўт ҳам Абак туридир;

3) номографияда Абак сонли белгилари бўлган махсус чизма, муҳандислик ҳисоблари учун ишлатилади.