АБАДИЙ ҲАҚИҚАТ

АБАДИЙ ҲАҚИҚАТ — билишнинг ривожланиш жараёнида ҳақиқатларни рад қилиб бўлмаслигини билдирувчи термин. Бу жиҳатдан Абадий ҳақиқат мутлақ ҳақиқатга ўхшашдир. Инсон билиш жараёнида кўпинча нисбий ҳақиқатлар б-н иш кўради, бу нисбий ҳақиқатларда эса мутлақ ҳақиқатларнинг бўлаклари мавжуд бўлади (яна қ. Ҳақиқат). Диний қараш бўйича, диний арконлар Абадий ҳақиқат дир. Чунончи, исломга кўра, унда эътироф этилган ақидалар — Аллоҳнинг ягоналигига, фаришталарга, муқаддас китобларга, пайғамбарларга, охиратга, тақдирнинг илоҳийлигига ва инсон ўлганидан кейин қайта тирилишига ишониш Абадий ҳақиқат ҳисобланади.