БЎҒИЗ

БЎҒИЗ — 1) одам ва қуруқликда яшайдиган умуртқали ҳайвонлар нафас аъзоларининг бурун бўшлиғидан кейинги қисми; овоз чиқариш аъзоси (қ. Ҳиқипдоқ). Бўғиз нафас олиш ва товушнинг равон чиқишини таъминлайди;

2) пичоқнинг тиғи билан дастаси бириккан, гулбанд қўйилган жойи. Баъзи жойларда манак ҳам дейилади;

3) кўза, қумғон, чойдиш, офтоба ва шунга ўхшаш идишларнинг қориндан юқори ингичка қисми;

4) ўроқ юзи билан дастаси оралиғи; 5) кетмоннинг гирвони;

6) ўсимлик танасининг илдизга туташган жойи.