БЎҒЖОМА — тўртбурчак, мурабба шаклидаги рўзғор буюми; кўрпатўшак, кийим-кечакларни сакдашда ва ташишда ишлатиладиган бир эн мато. Кашта тикиб, гул босиб безатилади, шунингдек тоза жундан рангбаранг безакли қилиб тўқилади. Кўчманчи ва ярим кўчманчи халқларда кенг тарқалган.