БЎТАКЎЛ

БЎТАКЎЛ — Қорақалпоғистон Республикасидаги кўл. Қоратерен кўлининг ғарбида, ундан 5 км узоқликда жойлашган. Бўтакўлнинг ўрни пастқамликдан иборат. Ёшкулген қумли чўли билан ўралган. Жан. ғарбдан шим. шарққа йўналган. Уз. 16 км, эни шим. да 800—900 м, жан. да 1,2 км, ўртача чуқ. 2—3 м, энг чуқур жойи 4 м. Кўксув зовури ва артезиан сувларидан тўйинади. Сувнинг йил давомида турли микдорда қуйилиши туфайли сатҳи ҳам барқарор эмас. Минераллашув даражаси 1 л сувда ўртача 12—16 г. Қирғоқлар қия, қирғоққа яқин жойлари қамишзор. Балиқчиликда фойдаланилади.