БЎСТОНЛИҚ ХАЗИНАСИ

БЎСТОНЛИҚ ХАЗИНАСИ (мил. На. 1-ярми) моддий маданият ёдгорлиги. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг Сижжак қишлоғидаги Кўкёнғоқ мавзеида, Писком дарёсининг ўнг соҳилида бўлган. 1965 й. да чўпон Қ. Эрматов топиб Ўзбекистон халқлари тарихи музейига топширган. Бўстонлиқ хазинаси ҳар бирининг оғирлиги 200 г ли 8 та бурама билагузук, 8 та тумор сақланадиган қутича, 27 та қўнғироқча, 1 та булоқи (бурундуқ) ва бўйинга тақиладиган бир қанча занжирдан иборат; ҳаммаси кумуш. Билагузуклар ўйма, чизма ва босма усулда ишланган бўлиб, икки учи илон боши кўринишида, сирти турли геометрик шакл, нақш ва суғдча ёзувлар билан безатилган. Бу ерда олиб борилган археологик қазишлар жараёнида хумдонлар ва кумуш буюмлар ясаладиган устахоналар қолдиғи, тангалар, сирланган сопол идишлар бўлаги ҳам топилган. Бўстонлиқ хазинаси Тошкент воҳасининг қад. аҳолиси маданиятини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.