БЎРҚЎЛДЎЙ — Ички Тяньшандаги тизма. Қирғизистоннинг жан. шарқида. Уз. қарийб 100 км. Ўртача баландлиги ғарбий қисмида 4300 м, энг баланд жойи 5049 м. Ён бағирларида чалачўл ўсимликлари ўсади, ундан юқорида қоя ва қурумлар мавжуд. Шим. ён бағрида музликлар бор.