БЎРСИҚ ҚУМЛАРИ

БЎРСИҚ ҚУМЛАРИ — Европа ва Осиёда, жумладан Ўзбекистонда кенг тарқалган. Тоғ, ўрмон, тўқай, чўл ва даштларда, ҳатто қишлоқ атрофидаги жарликларда яшайди. Уз. 0,9 м ча, думи 0,2 м гача. Шим. ҳудудларда қишда уйқуга киради. Кўп вақтини тўмтоқ ва кучли тирноқлари билан ковланган инида ўтказади. Бўрсиқ қумлари ҳамма нарсани ейди. Майда кемирувчилар, судралиб юрувчилар, умуртқалилар, қушлар ва уларнинг тухуми, шунингдек макка жўхори, мева, ёнғоқ, замбуруғ каби ҳар хил ўсимликлар, ҳатто ўлимтиклар билан ҳам озикданади. Бўрсиқ қумлари тунги ҳайвон. Икки ёшида вояга етади. Ёғи шифобахш. Жунидан чўтка қилинади.