БЎРОНОВ Қўрғон (1925.25.10, Чимкент) — файласуф олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1985), фалсафа фанлари д-ри (1981), проф. (1982). 2-жаҳон уруши қатнашчиси. Ўрта Осиё давлат унтининг тарих ф-тини (1950) тугатган. 1956—90 й. ларда Тошкент олий партия мактабида ўқитувчи, доцент, декан, кафедра проф., кафедра мудири. ТошДУ табиий ф-тларнинг фалсафа кафедраси катта илмий ходими (1971—73). Ўзбекистон ФА фалсафа кафедраси проф. (1981— 84). Сиёсатшунослик ва бошқарув инти проф. (1990—92). Илмий ишлари маънавий маданият тараққиётининг умумфалсафий масалалари, гуманизм ва маданиятнинг ўзаро боғлиқлиги, миллий муносабатлар ва миллий маданиятлар ривожланиш диалектикаси муаммоларига бағишланган.