БЎРОН

БЎРОН — узоқ давом этадиган кучли шамол. Одатда, циклонларттт совуқ ҳаво массаси эгаллаган қисмларида ёки антициклон четларида пайдо бўлади. Бўрон вақтида қор кўчиб, уй ва деворлар ёнида қор уюмлари пайдо бўлади, т. й. ва автомобиль йўлларини қор босади. Бўрон қумли чўлларда қум кўчишига, денгизда сувнинг кучли тўлқинланишига сабаб бўлади. Бўрон вақтида ер сиртида шамол тезлиги 20 м/с дан 50 м/с гача етиши, айрим пайтларда 100 м/с гача бориши мумкин. Метеорологияая довул, пўртана ва қасирға атамалари ҳам Бўронни англатади. Лекин булар шамолнинг тезлиги, давом этиш вақти билан бир-биридан фарқ қилади. Бофорт шкаласи бўйича Бўрон 6—12 балл билан баҳоланади.