БЎРК — қад. бош кийими. Қишда ҳамда ёзда кийиладиган Бўрк бўлади. Бўрк ҳайвон терисидан тикилиб, қимматбаҳо қалин газмол билан қопланади. Бўркни эркаклар ҳам, хотинқизлар ҳам кийишади. Тикилган ҳайвон терисига қараб, у қундуз Б., сувсар Бўрк, қамшат Бўрк, тулки Бўрк ва ҳ. к. бўлиб номланади. Қизлар Б. и ҳар хил тақинчоқлар, тангалар, узуклар билан безатилган. Эркакларда тўйзиёфатга кийиладиган қимматбаҳо, оддий кунларда, ишга киядиган Б. лар ҳам бўлган. Бўрк ўзбек, қозоқ, қорақалпоқ, қирғиз, бошқирд, татар, уйғур ва б. халклар орасида тарқалган. «Девону луғотит турк» (11-а.)да «Бош ёрилса бўрк ичида» мақоли шаклида учрайди.