БЎРИТИШ ИЛОНЛАР

БЎРИТИШ ИЛОНЛАР (Lucodon) сув илонлар оиласининг уруғи. 16 тури бор. Жағида 2—6 йирик эгри тишлари бўлади. Шунинг учун улар «бўритиш» деб аталади. Жан. Осиёда кўп. Ўзбекистон чўлларида битта тури — ола бўритиш (Lucodon striata) учрайди. Уз. 60 см ча, усти тўқ жигарранг, оч сариқ кўндаланг йўлли. Қорин томони сариқ. Тунги ҳайвон. Июннинг охирида 2—4 та тухум қўяди. Асосан, ҳар хил калтакесаклар билан озикданади.