БЎРИКАЛЛА — қовун нави. Бухоро ва Фарғона Б. си каби хиллари бор. Бухоро Бўрикалласи ҳандалак турига киради. Бухоро воҳасида тарқалган. Эртапишар нав. Шакли ясси, ўртача катталикда, энг каттасининг диаметри 20 смдан ортиқ. Оғирлиги 2,5—3 кг. Сирти бир оз тилимтилим, текис тўр билан қопланган. Туей оч яшилсариқ, пўстидаги гуллари майда, жигарранг доғ шаклида. Этининг қалинлиги 4,5—6 см, оч яшил, ширин, таркибида 7,4—9,6% қанд бор. Уруғи йирик, оқ, экилганидан сўнг 57—80 кунда ҳосили пишади. Ҳосилдорлиги 230—360 и/га. Узок, жойларга юборишга яроқсиз. Фарғона Бўрикалласи Фарғона водийсида тарқалган. Қовуннинг cassaba (кассаба) турига киради, ўртапишар нав. Шакли тухумсимон, дум ва уч томонлари тўмтоқ, уз. 20—23 см, оғирлиги 3,5—5 кг, сирти текис, тўри сийрак, дум томони оч яшил, уч томони сарғишяшил. Этининг калинлиги 5—5,5 см, юмшоқ, жуда ширин. Таркибида 8—11% канд, шу жумладан 3,8—8,2% сахароза бор. Уруғи оқ, йирик, чузинчоқ. Уруғи экилганидан кейин 73—80 кунда ҳосили пишади. Ҳосилдорлиги 200—250 ц/ra. Узоқжойларга юборишга яроқсиз. Жойида истеъмол этилади.