БЎРИБОСАР, Ўрта Осиё овчаркаси — Ўрта Осиёда тарқалган жайдари ит зоти. Узоқ давр давомида чупонлар томонидан энг яхши намуналарини танлаш ва табиий чатиштириш йўли билан чикарилган. Эркаги бўйдор, гавдали, кўкраги кенг, калласи катта, оёклари бақувват, овози ҳайбатли. Ранги турлича. Асосан эркаги кўпроқ қадрланади. Чорва моллари подаларини бўрилар ҳужумидан саклаш (номи ҳам шундан), ўтовқўраларни қўриқпаш вазифаларини бажаради. Уришқоқлик сифатларини ошириш учун ёш (1—2 ой)лигида қулоқ ва думи кесиб қисқартирилади. Энг кучлилари ҳаваскорлар томонидан ит уриштириш мусобақаларида қатнашиш учун боқилади.