БЎРИ БАХШИ

БЎРИ БАХШИ — Содиқўғли (1866 Фарғона вилояти Данғара тумани Қумариқ қишлоғи —1954) — ўзбек халқ достончиси. Бўри бахшининг отаси Султон шоир номи билан танилган ва Фарғона водийси даги машҳур бах шилардан бўлган. Бўри бахши достончиликни акаси Жўра бахшидан ўрганган, асосан дутор жўрлигида куйлаган. Ундан «Алпомиш» достонининг варианти — «Масбачча» достони ёзиб олинган. Бўри бахши замонавий мавзуларда Ҳ«ормангиз», «Норин канали», «Каналта», «Дангасалар» ва б. кўплаб термалар яратган. Тошкентда ўтказилган халқ ижодкорлари олимпиадасида қатнашган (1938).

Ад.: Мирзаев Т., Халқ бахшиларининг эпик репертуари, Т., 1979.