БУРИ — осмоннинг Жан. ярим шарида Мезон, Ақраб, Бурчак чизиғи, Циркуль, Центавр ва Гидра юлдуз туркумлари ораларида жойлашган юлдузлар туркуми. Энг ёруғ юлдузи 2,3 кўринма юлдуз катталигида. Ўзбекистонда ёз пайтларида кўриш мумкин.