БЎРЖАР ГЭС

БЎРЖАР ГЭС — Тошкентнинг Бўзсув каналида қурилган 3гидроэлектр ст-я. 1936 й. майида ишга туширилган. Қуввати 6,4 минг кВт. Унинг ишга туширилиши Тошкент ш. саноат корхоналари ва аҳолисини электр энергияси билан таъминлашни яхшилади. Бўзсув каналида ишлаб турган ГЭСлар Ўрта Осиёда биринчи энергия тизимини яратишга имкон берди. Ҳозир Бўржар гэс ГЭС Чирчиқ — Бўзсув трактида қурилган ГЭСлардан бири саналиб. у тўла автоматлаштирилган, ягона диспетчерлик пунктидан бошқарилади.