БЎНАК

БЎНАК — 1) бирор иш юзасидан иш берувчи (буюртмачи)лар иш бажарувчиларга олдиндан берадиган қарз. Урта аерлар охирида, асосан Ўрта Осиёда деҳқон ва ҳунармандларга пул ёки натура тарзида Бўнак бериш кенг тарқалган эди. Бўнак олган деҳқоннинг ери ва молмулки гаровда турган;

2) ўтмишда уста шогирдига ишлаб бериш ёки қайтариш шарти билан берадиган қарз пули..