БЎЛИШ — кўпайтириш амалига тескари амал; кўпайтма ва кўпайтувчилардан бири маълум бўлганда иккинчи кўпайтувчи Бўлиш орқали топилади. а ни Ь га бўлиш bx=a тенгламани қаноатлантирувчи х ни топиш демакдир. Бу ерда: а — бўлинувчи, b — бўлувчи, х — бўлинма деб аталади. а ни b га бўлиш а амали а:Ь ёки — тимсоллари билан белгиланади.