БЎЛАМОН

БЎЛАМОН, баламон, балабон — Марказий Осиё ва Кавказ халқларининг тилчали пуфлама сози. Кадимдан машҳур, айниқса 15—17-а. лардаги Бўламон чи созандалар номи тарихий манбаларда кўп учрайди. Ташқи кўриниши кичик сурнайсимон бўлсада, найининг ички кенглиги узунасига бир хил.

Юқори қисмига якка тилчали қилиб кесилган қамиш найча ўрнатилади. Асосан, тут ёғочидан ясалади. Бармоқлар учун мўлжалланган 7 та тешиги юзида, 1 таси орқа томонида бўлади. Бўламон сибизғаннт такомиллаштирилган тури бўлсада, садоланиш кучи, тембр хусусиятлари ҳамда ижро имкониятларига кўра қўшнайта яқин. Диапазони тахм.2 октава. Ўзбекистоннинг Хоразм воҳаси ва қисман Қорақалпоғистонда тарқалган.

Ад.: Кароматов Ф., Узбекская инструментальная музыка, Т., 1972.