БЎКА — Тошкент вилоятидаги шаҳар (1980 й. дан). Бўка тумани маркази. Бўкадан Тошкентгача бўлган масофа — 70 км. Яқин т. й. ст-яси — Тўйтепа. Тошкент — Бекобод автомобиль йўли ёқасида. Денгиз сатҳидан 390 м баландликда жойлашган. Аҳолиси 20,5 минг киши (2001). Бўка номи айрим топонимистларнинг фикрича, туркий халқларнинг бир уруғи бўка (бўке) номидан деб тахмин қилинади. Бўкада пахта тозалаш з-ди, аккумулятор ишлаб чикариладиган «Аккуммашсервис» корхонаси, халқ истеъмоли моллари и. ч., маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ва цехлар ишлайди. Бўкада агросервис коллежи, умумий таълим мактаблари, болалар спорт ва мусиқа мактаблари, болалар боғчалари, касалхона, поликлиникалар, кинотеатр, кутубхоналар ва б. бор.