БЎКА

БЎКА (туркийча — зўр, кучли) — тарихда турли анъанавий байрам ва тантанали маросимлар чоғида ўтказиладиган паҳлавонлар мусобақасида қатнашувчи курашчи, полвон. Бўка ларнинг халқ орасидаги обрўси жуда баланд бўлган. Суғдда энг кучли Бўка шарафига йилига бир марта нишонланадиган байрам куни бўлган. Бўка учун нознеъматлар билан безатилган махсус дастурхон тайёрланган. Ёзилган дастурхонга Бўкадан бошқа киши яқинлашмаган. Бўкалар мусобақаси тинчлик вақтларида, шунингдек ҳарбий сафар ва юришлар пайтида ҳам ўтказилиб турилган (яна қ. Полвон товоқ).