БЎЙИНТУМОР — аёлларнинг бўйинга такадиган зийнат буюми, тумор. Б. қутичаси тенг томонли тўғри бурчакли учбурчак шаклида бўлиб, учбурчак гипотенузаси асос вазифасини ўтайди. Кўпинча икки тарафлама безатилади, безак мужассамоти буюм шаклига тўла бўйсундирилган: безак юқори қисмида жуфт шох шакли билан якунланади, қуйи қисмида зиғираклардан ишланган ток новдалари жойлашган. Бўйинтумор асосига маржон, садаф ва 6. мунчоқлар, баргаклар, баъзан игнасимон шокилалар осилади. Бўйинтумор кейинчалик фақат безак буюмига айланган. Бўйинтуморнинг айрим кўринишларини Хоразмдан топилган сопол ҳайкал (6—7а. лар) ҳамда суякдан ишланган тақинчоқ (9 — 12-а. лар) да кўриш мумкин. 19-а. да Бўйинтумор, шунингдек дўппи, елка, чакка, кўкракка ҳам тақилган.