БЎЙИМОДАРОН (Ahillea millefolium L.) — қоқидошлар оиласининг дастарбош туркумига мансуб патсимон баргли кўп йиллик ўт. Илдиз бўғзидан бўғиз барглари ва поялар ўсиб чиқади. Пояси бир нечта, юқори қисми шохланган бўлиб, қалқонсимон тўпгуллар билан тугалланган. Июнда гуллай бошлайди; меваси майда, ясси пистача, авг. да етилади. Ўзбекистонда Бўйимодарон туркумининг 5 тури учрайди. Бўйимодарон адир ва қирлар, йўл ёқалари ва ўрмон чеккаларида ўсади. Таркибида каротин, К ва С витамин, аччиқ моддалар бор. Экстракти ва дамламаси меъдаичак яраси касалликларини даволаш, иштаҳа очиш ҳамда қон тўхтатиш учун ишлатилади.