БЎЙ УЗУНЛИГИ — ирққа хос белги. Б. у. антропология, тиббиёт соҳаларида ва тикувчилик саноатида ҳисобга олинади. Муҳим морфологик белги бўлгани учун бошқа кўпгина белгилар маълум даражада у билан аниқланади. Антропологияда турли бўй узунлигига эга бўлган иркларни паст, ўрта ва баланд бўйли ирқлар деб аталади. Дунё миқёсида эркакларнинг ўртача бўйи шартли равишда 164,0 см дан 166,9 см гача, аёлларнинг ўртача бўйи эса 153,0 см дан 155,9 см гача қабул қилинган. Антропологик тадқиқотлар ўзбек ва тожикларнинг ўрта бўйлик эканлигини кўрсатади.