БЎЗУРГ АЛАВИЙ

БЎЗУРГ АЛАВИЙ (1904.2.2, Теҳрон 1997.17.2, Берлин) — Эрон ёзувчиси. Германияда таълим олган. Дастлабки ҳикоялар тўплами «Чамадон» 1935 й. да нашр этилган. 1936 й. да ижтимоий ғояларни тарғиб қилишда айбланиб, қамалган. 50-й. ларнинг охирларидан Б. А. Германияда яшаб, Берлин унтида дарс берган. «Ҳибсхона кундаликлари» (1941) ҳикоялар тўплами ва «Эллик уч нафар» (1942) номли қиссасида сиёсий маҳбуслар кураши тасвирланган. «Мактублар» (1951) ҳикоялар тўплами учун Жаҳон тинчлик кенгашининг олтин медали билан тақдирланган (1953). «Унинг кўзлари» (1952) романи Эрон демократик кучларининг монархияга қарши кураши тасвирига бағишланган. Ўткир ижтимоий ва долзарб сиёсий мавзудаги «Доҳийлар» (1978), «Чумолилар уяси» (1989) очерклари бор. А. П. Чехов, М. Горький, Ф. Шиллер, Бўзург алавий Шоу ва б. нинг айрим асарларини форс тилига таржима қилган. Б. А. Ўзбекистонда бўлиб, Алишер Навоий таваллудининг 500 йиллиги тантанасида иштирок этган (Тошкент, 1948). «Ўзбеклар» номли эсдаликлар ёзган (1950). «Унинг кўзлари» романи Аҳмаджон Қуронбеков томонидан узбек тилига таржима қилинган (1982).