БЎЗДУНГТОВ — Марказий Қизилқумдаги қир. Жан. ғарбдан шим. шарққа томон чўзилган. Бўздунгтов ғарбда Туҳфаберган, жан. шарқда Жаманқашқиртов тоғлари б-н, шим. да Бўкантов ясситоғлиги билан туташ. Энг баланд жойи — 764 м (Ирлитов). Бўздунгтов юқори палеозойнинг оҳактош, доломит, кремнийли сланец, қумтош жинсларидан тузилган, бу жинслар герцин орогенезида бурмаланган. Альп бурмаланишида яна кўтарилган. Бўздунгтов асимметрик бўлиб, жан. ён бағирлари тикроқ, қуруқ сойлар ўйиб юборган. Бўздунгтов этакларида ер ости сувлари ер юзасига яқин (1—4 м), шу туфайли қудуқ кўп. Қудуқлар атрофида овуллар жойлашган.