БЎЗА — тариқ, оқшоқ, арпа, сули ва буғдой каби донлардан тайёрланадиган, кайф берадиган ичимлик. Ўрта Осиё халқлари жуда қадим замонлардан буён Бўза тайёрлаган. Мае, тарикдан қуйидаги усудда Бўза тайёрланган: тариқ ивитилиб, халтага солинади ва иссиқ жойга (кўпинча кепакка кўмиб) қўйилади. Тариқ димланиб етилгач, майсалагач, ўғирда янчилади, кейин хумга солиб ачитилади ва докадан ўтказилиб бошқа идишга солинади, тингач, ичишга тайёр бўлади. Тўйимли ва фойдали чанқовбосар ичимлик ҳисобланади. Таркибида 4—6% этил спирта, оқсил, ёғ, витаминлар, минерал моддалар бор. Болқон мамлакатлари, Кавказ, Туркманистон, Қирғизистонда саноат усулида ишлаб чиқарилади ва кўп истеъмол қилинади.