БЎЗ ТУМАНИ — Андижон вилоятшаги туман. 1950 й. 5 апр. да ташкил этилган. 1962 й. 24 дек. да Шаҳрихон туманига қўшиб юборилган. 1964 й. 31 дек. да қайта тузилган. Бўз тумани шимол, шим. ғарбда вилоятнинг Улуғнор тумани, шим. да Балиқчи тумани, шаркда Шаҳрихон тумани, жан. ғарбда Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани, жан. да Охунбобоев тумани, жан. шарқда Қува тумани билан чегарадош. Майд. 0,20 минг км2. Аҳолиси 50,0 мингдан зиёд киши (2000). Бўз туманида I шаҳарча (Бўз) ва 3 кишлоқ фуқаролари йиғини (Манноп Жалолов, Ховос, Холдевонбек) бор. Маркази — Бўз шаҳарчаси.
Табиати. Бўз туманининг ер юзаси денгиз сатҳидан 500 м баландликдаги текисликдан иборат. Туман ҳудудининг ғарбий қисмида кўчма кум тепалари кўп. Тепаликлар орасидаги пастлик жойларда баъзан ботқоқликлар учрайди. Туман ҳудуди 3 массивга бўлинган: 1) Шарқий Ёзёвон массиви,
2) Катта Фарғона канали массиви,
3) Улуғнор массиви. Иқлими кескин континентал. Янв. нинг ўртача т-раси 0°дан —4°гача, июлники 24°—28°. Йилига ўртача 200— 300 мм ёғин тушади. Вегетация даври 210 — 220 кун. Туман хўжаликлари Катта Фарғона канали, Катта Андижон канали ва Шаҳрихонсойдан суғорилади. Ер ости сувлари юза (баъзи жойларда 30 — 60 см) бўлганидан шўр ерлар кўп, каттик арзиқлар (ганчсимон тупроқли ерлар) бор. Ўзлаштирилмаган ерларда шўрлар ер бетига чиқиб ётади. Айрим жойларда ботқоқликлар вужудга келган. Тупроқ таркиби кумлоқ, ярим қумлоқ ва қумсиз, чиринди миқдори 1,3 — 1,7%. Шўрланмаган жойларда 0,04 — 0,6% сульфат ва хлорид кислота тузлари, шўрланган ерларда эса 1—1,2% дан 3% гача ҳар хил тузлар бор. Ёввойи ўсимликлардан янтоқ, шура, ажриқ, курмак, ғумай, қамиш, юлғун ва б. ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан тулки, ҳар хил илонлар, сувсар, сув ҳавзаларида балиқлар яшайди.
Аҳолиси, асосан ўзбеклар, шунингдек рус, тожик, қирғиз, корейс, татар ва б. миллат вакиллари ҳам бор. 1 км2 га 234 киши тўғри келади. Шаҳарликлар 12,8 минг, қишлоқ аҳолиси 36,0 минг киши.
Хўжалиги. Бўз туманида қишлоқ хўжалиги (пахтачилик, чорвачилик, пиллачилик, полизчилик, сабзавотчилик, боғдорчилик) асосий ўрин тутади. МТП, автокорхона фаолият кўрсатмоқда. Энг муҳим тармоғи — пахтачилик. Туманда 2 саноат корхонаси: Бўз пахта тозалаш з-ди ва «Зафар» акциядорлик жамияти бор. Қ. х. да экинзорлар майд. 12670 га, шу жумладан 7553 га ерга пахта, 327 га ерга беда ва б. экилади. Бўз туманида 6 ширкат хўжалиги, деҳқон хўжалиги уюшмаси ва ширкат уюшмаси, 77 деҳқонфермер хўжалиги, 3 хусусийлаштирилган фермер ва б. хўжаликлар бор. Туман ширкат ва шахсий хўжаликларида 11478 қорамол, 11198 қўй ва эчки, карийб 13,6 мингдан зиёд парранда боқилади.
1999/2000 ўқув йилида 25 умумий таълим мактабида 10 мингдан зиёд ўқувчи, академик лицейда 475 дан ортиқўқувчи, пед. ва тиббиёт билим юртларида 2043 нафар талаба таълим олди. 40 дан ортиқ мактабгача тарбия муассасаларида 6 мингдан зиёд бола тарбияланди. 34 оммавий ва болалар кутубхонаси, И клуб, музей, санъат саройи, мусиқа мактаби, 370 ўринли касалхона, катталар ва болалар поликлиникаси, юқумли касалликлар шифохонаси, 13 фельдшеракушерлик пункти, 6 қишлоқ врачлик пункти бўлиб, уларда 46 врач, 445 ўрта маълумотли тиббий ходим ишлайди (2000). 1951 й. дан «Бўз ҳақиқати» туман газ. чиқади (адади 1550).