БЎЗ — Марказий Фарғонанинг шарқий қисмидаги дашт. Андижан вилояти ҳудудида. Рельефи текис, ботқоқ, шўр ерлардан иборат. Майд. 110 км2 чамасида. Тахм. 4000 га ер шўрхок. Иқлими кескин континентал. Янв. нинг ўртача т-раси —3°, минимум тра —26°. Июлнинг ўртача т-раси 27°, максимум тра 40°. Вегетация даври 240 кун. Йиллик ёғин микдори 100—150 мм. Ёғиннинг 35% дан ортиғи дек. — фев. га тўғри келади. Бўз ҳудудида оқар сув йўқ. Тупроғи суғориладиган ўтлоқи, ўтлоқиботқоқ ва шўрхок тупроқлардан иборат. Қамиш, беда, шўра ўсади, аҳёнаҳёнда буталар учрайди. Экинзор ва боғлар Катта Фарғона, Охунбобоев номли каналлардан суғорилади. Бўзнинг ўзлаштирилган ерларида Андижон вилоятининг Бўз тумани, қисман Фарғона вилоятининг Охунбобоев, Олтиариқ туманлари жойлашган. Аҳоли пахтачилик, сабзавотчилик, боғдорчилик ва қисман шоликорлик билан шуғулланади.