БЎГАЖИЛИ, боғажэли — Нурота тоғ этакларида яшовчи узбек ва туркманлар таркибига кирган қабилалардан бири. Улар «олти ота бўгажили» деб ҳам аталган. Бўгажили ўтмишда — қўштамғали, ўрда, яставон, часгаш, жаман, жайпарли каби бир неча уруққа бўлинган. В. Радлов Б. ларни бёгёшёлю, бюгёшюлю деб атайди ва 19-а. ўрталарида Зарафшон водийсининг марказий қисми шим. да, Нурота тоғларида яшаган туркманлар таркибида учта уруғ: қозоёғли, қанжиғали ва бёгёшёлю бўлганлигини, шулардан қанжиғали ва Бўгажили уйсун қабиласига мансуб бўлиб Катта Ўрда қозоқдари билан қабиладош бўлганларини қайд этиб ўтади.
Ад..Радлов В. В., Из Сибири, М., 1989.