БЮФФОН

БЮФФОН (Buffon) Жорж Луи Леклерк (1707.7.9, Монбар1788.16.4, Париж) француз табиатшуноси. Франция академиясининг аъзоси (1753 й. дан). 1739 й. дан Париж Ботаника боғининг директори. 36 жилдли (1747—88) асосий илмий асари«Табиат тарихи»да ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг бирлиги ҳақида фикр юритади. Бюффон организмларни фақат системага солибгина қолмасдан, яшаб турган муҳит билан биргаликда ўрганиш керак, деган хулоса чиқарди. Геол. соҳасида ернинг ривожланиш тарихи ҳақидаги назарияни яратди («Ер назарияси» асари нашр этилган, 1749).