БЮЛЛЕТЕНЬ

БЮЛЛЕТЕНЬ (франц. bulletin — кичик ёрлиқ, эълон) — 1) расмий ҳужжат, қарор, кўрсатмалар ва ш. к. тўплами;

2) кенг жамоатчилик учун муҳим бўлган воқеа, ҳодиса ҳақидаги эълон (мас, уруш ҳаракатлари, йирик давлат арбобининг сиҳатсаломатлиги тўғрисида ва ҳ. к.);

3) муайян бир масалага оид нашрларнинг номи (мас, ЎзР олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «Бюллетень»лари ва б.);

4) маълум шаклдаги сайлов варақаси, унда депутатликка номзоди қўйилган шахснинг исмфамилияси, туғилган йили ва б. баъзи асосий маълумотлар кўрсатилади;

5) ишчи ёки хизматчи меҳнатга вақтинча яроқсиз бўлганда тиббиёт муассасалари томонидан бериладиган касаллик ҳақидаги ҳужжат.